Қозоғистоннинг жануби ва шарқида ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 6 август куни Республика жануби ва шарқида атмосферанинг фронтал қисмлари ўтиши билан ёмғир ёғади, кундузи жануби-шарқнинг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиб, момақалдироқ ва кучли шамоллар эсиши кутилмоқда, деб хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДК матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Республикасининг қолган ҳудудларида ҳаво асосан ёғингарчиликсиз бўлади.

Республика жанубида ёмғир ёғиши, шимолда кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. Кун давомида Жамбил вилоятининг тоғли ҳудудларида кучли ёмғир ёғиши мумкин.

Атирау ва Жетису вилоятларида кун давомида кучли жазирама давом этмоқда.

Сўнгги хабарлар