Қозоғистоннинг жануби-шарқида шамол электр станцияси қурилади

None
ASTANA. Кazinform – «Самруқ-Қазна», «ҚазМунайГаз» ва Франциянинг Тоtal Eren компанияси Қозоғистон жануби-шарқида шамол электр станциясини қуради, деб хабар беради Ақорда.

Қозоғистон Республикаси Энергетика вазирлиги ва Франция Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ўртасида Жамбил вилоятида қуввати 1 ГВт бўлган шамол электр станциясини қуриш бўйича ҳукуматлараро келишув имзоланди.

Ҳужжатларни имзолаш маросимида Давлат раҳбари иштирок этди.

Шамол электр станцияси 2026-2027 йилларда фойдаланишга топширилади, бу мамлакатдаги ШЭС объектларининг умумий энергия ишлаб чиқариш ҳажмини қарийб 50 фоизга оширади. Лойиҳанинг тахминий қиймати 1,9 миллиард долларни ташкил қилади. Қозоғистонда биринчи марта шамол электр станцияси энергия сақлаш тизими билан тўлдирилади. Бу лойиҳани ўзига хос қилади.

Ушбу ташаббус қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқаришнинг табиий ўзгарувчанлигини тартибга солиш, ортиқча электр энергиясини сақлаш ва энергия тармоғининг барқарорлигини таъминлаш имконини беради.


Сўнгги хабарлар