Қозоғистоннинг жамғармадаги пенсия активлари апрел ойида 12 трлн тенгени ташкил этди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Апрел ойи охири ҳолатига кўра, Қозоғистон пенсия активларининг йиллик даромади 8 фоизни ташкил этди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг пенсия активлари апрел ойида 12,9 триллион тенгени ташкил қилди. Йил бошидан буён инвестицион даромадлар қарийб 136,5 млрд тенгени, пенсия бадаллари – 524 млрд тенгени, пенсия тўловлари – 89,6 млрд тенгени ташкил этди. Охирги 12 ойда пенсия активлари рентабеллиги 8% ни ташкил этди. Шу билан бирга, жамғариб бориладиган пенсия тизимининг барқарорлиги нуқтаи назаридан узоқ муддатли истиқболда рентабеллик ва инфляция кўрсаткичларини ҳисобга олиш зарур. Шундай қилиб, сўнгги 3 ва 5 йил давомида тегишлича, инляциянинг 8,96% ва 7,64%, даражасида пенсия активларининг даромадлилиги мос равишда 9,25% ва 9,44%ни ташкил қилди», — деди Қозоғистон Миллий банки раиси Ғалимжан Пирматов.

Унинг сўзларига кўра, Миллий банк доимий равишда бозор конъюнктурасини кузатиб боради ва санкцияларнинг Қозоғистон молия тизимига таъсирини баҳолайди.

«Биз миллий нархлар ва молиявий барқарорликни таъминлаш чораларини кўришда давом этамиз», — деди Миллий банк раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар