Валюталар курси:
    usd/kzt 434.34 eur/kzt 491.93

    rub/kzt 5.56 cny/kzt 68.67
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -15 °С
Алматы: 0 °С

Қозоғистоннинг «Зере» фильми Бразилияда кинофестивалда иштирок этади

10 Октябрь 10:24

NUR-SULTAN. Kazinform - Сан-Паулу шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро кинофестивалда ёш қозоғистонлик режиссёрнинг биринчи асарининг тақдимоти бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform.

Бу ҳақда Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудияси матбуот хизмати хабар берди.

Режиссёр Даурен Қамшибаевнинг «Зере» дебют бадиий фильми Сан-Паулуда 45 Халқаро кинофестивалда намойиш этилади.

São Paulo International Film Festival - дебютантлар учун ҳар йили ўтказиладиган кинофестиваль.

Халқаро миқёсда фестиваль Мostra деб ҳам аталади.

Бу йил кинофестиваль 21 октябрдан 3 ноябргача бўлиб ўтади. Очилиш маросими 20 октябр куни бўлиб ўтади.

Фестиваль учта бўлимдан иборат: халқаро истиқболлар, махсус тақдимот ва дебютантлар танлови.

«Зере» фильми дебютантлар танловида иштирок этади.

«Зере» фильмида Берик Айтжанов, Мурат Бисембин, Ольга Ландина, Адина Бажан, Елжас Раҳим ва Сануржан Сулейменов рол ўйнайди.

Фильм ўтган йили Жамбил вилоятининг Балқаш кўли яқинидаги Тайсойған шаҳрида суратга олинган.

Асар Qara Production ва Libertus Film маҳсулотидир.


Новости по теме