Қозоғистоннинг Ўзбекистон ва Туркманистон билан чегараларида электрон навбат тизими жорий этилади

Фото:
ASTANА. Кazinform – Феврал ойи охиригача Қозоғистондаги тўртта назорат-ўтказиш пунктида электрон навбат тизими жорий этилади. Бу ҳақда Kazinform Давлат даромадлари қўмитаси матбуот хизматига таяниб хабар беради.

Улардан иккитаси Хитой чегарасидаги «Бақти» (Абай вилояти) ва «Майкапшағай» (Шарқий Қозоғистон вилояти) станцияларидир. «CаrGоRuqsat» хизмати «Бақти» бекатида 15 февралдан, «Майқапшағай» бекатида эса 20 февралдан йўлга қўйилади.

Яна иккита бекат Манғистауда вилоятида жойлашган. Навбат «Темир-бобо» бекатида 22 февралдан, «Тажен» бекатида эса 27 февралдан жорий этилади. Биринчиси Туркманистон, иккинчиси Ўзбекистон билан чегарада.

Бунгача Қозоғистон-Хитой чегарасидаги «Dostyq» ва «Nur Joly» ўтказиш пунктларида электрон хизмат жорий қилинган эди. Бугунги кунда тизим орқали 84 000 та бронлаш амалиёти амалга оширилиб, 7 500 га яқин фойдаланувчи рўйхатдан ўтган.

Хизматни ишлаб чиқувчиларнинг фикрича, тизим доимий равишда такомиллаштирилмоқда. Тез орада Fаcе ID, яъни шахснинг юзини сканерлаш, чет эл фуқаролари учун банк карталари орқали тасдиқлаш хизмати йўлга қўйилади.


Сўнгги хабарлар