Қозоғистоннинг ҳудуди энг катта вилоятида уй-жой қурилиши суръати ошиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг Ақтўбе вилояти ҳокими Ондасин Оразалин сўнгги йиллардаги Ақтўбе вилоятининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳақида маълумот берди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят ҳокимининг таъкидлашича, вилоят иқтисодиёти ривожи, янги иш ўринлари яратилиши туфайли демографик кўрсаткичлар яхшиланмоқда.

«Бугунги кунда вилоятда 900 мингдан ортиқ, Ақтўбе шаҳрида ярим миллиондан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудуди бўйича биз мамлакатдаги энг катта минтақа ҳисобланамиз. Агар илгари вилоятда кўплаб маҳаллий бўлмаган миллат вакиллари яшаган бўлса, бугунги кунда вилоят аҳолисининг 85 фоиздан ортиғини қозоқлар ташкил этади»

, - деди ҳоким.

Шунингдек, кейинги йилларда вилоятда уй-жой қурилиши кенгаймоқда.



«Охирги 3 йилда биз ҳар йили 1 миллион квадрат метр уй-жой қурмоқдамиз, 2021 йилда 1,2 миллион квадрат метр уй-жой қурилди, бу сўнгги 5 йилдаги энг юқори кўрсаткичдир. Жорий йилда 1 миллион 300 минг квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширишни режалаштирганмиз, йил бошидан буён 5 ойда 300 минг квадрат метр уй-жой қурилди, асосан хусусий инвестиция ҳисобидан»

, – деди вилоят ҳокими.


Муаллиф: Самал Ендибаева

Сўнгги хабарлар