Қозоғистоннинг учта вилоятида шамолли об-ҳаво кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг учта вилоятида кучли шамол ва момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет» РДКга таяниб.

6 август куни эрталаб ва кундузи Қизилўрда вилояти маркази, шарқида момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шамол шимол, шимоли-шарқ, кундузи вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади, 23 м/сга етиши мумкин. Ҳудуднинг катта қисми фавқулодда ёнғин хавфи остида қолмоқда. Қизилўрдада эрталаб ва кундузи момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда.

Туркистон вилоятининг шимол, ғарб, тоғли ҳудудларида момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида тезлиги 15-20 м/сга етади. Ҳудуднинг жануби ва шарқида фавқулодда ёнғин хавфи сақланиб қолмоқда. Туркистонда кундузи момақалдироқ ва ёмғир ёғиши кутилмоқда. Шимоли-ғарбдан шамол эсади, момақалдироқ пайтида тезлиги 15-20 м/сга етади.

Ақтўбе вилоятида шамол шимоли-шарқ, шарқдан, кундузи жануб, шарқдан, вилоят марказида 15-20 м/с тезликда эсади.

Сўнгги хабарлар