Қозоғистоннинг учта шаҳрида юқумли касалликлар шифохонаси қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигининг таклифига биноан Нур-Султан, Алмати ва Чимкентда учта юқумли касалликлар шифохонасини қуриш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Бу ҳақда Қозоғистон Президенти ҳузуридаги Фавқулодда вазиятлар бўйича давлат комиссиясининг Бош вазир Асқар Мамин бошчилигидаги конференциясида маълум қилинди, дея хабар беради Қозоғистон Ҳукумати расмий сайти .

Веб-сайтга кўра, Давлат комиссияси Чимкент шаҳар ҳокимининг жорий йил 4 апрел соат 21:00дан бошлаб шаҳарга карантин жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик билдирган.

Бундан ташқари, касалхоналар ичкарисида инфекция тарқалишининг олдини олиш учун Бош вазир ҳокимларга юқумли касалликлар, фармацевтика ва карантин муассасаларида санитария талабларига қатъий риоя қилишни таъминлашни буюрди.


Сўнгги хабарлар