Қозоғистоннинг учта шаҳрида қандли диабет марказлари очилади

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистоннинг учта шаҳрида қандли диабет марказлари очилади. Бу ҳақда Сенат депутатлари саволига ҚР Бош вазири Алихан Смаиловнинг берган жавобида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Қандли диабет билан касалланган беморларга кафолатланган тиббий ёрдам ҳажми доирасида бепул тиббий хизмат кўрсатилади. Талдиқўрған, Ўскемен, Орал ва Алмати шаҳарларида қандли диабет билан оғриган беморларга стационар шароитда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадиган диабет марказлари очилди. 2023-2025 йилларда Қарағанди, Атирау ва Сариағаш шаҳарларида қандли диабет марказларини очиш режалаштирилган»

, - деди Ҳукумат раҳбари ўз жавобида.

Унинг таъкидлашича, бундан ташқари, Қозоғистонда 130 га яқин давлат «Диабет мактаби» (шу жумладан, «Диабетли оёқ») ва 19 та хусусий мактаб фаолият кўрсатмоқда.

«Қандли диабет мактаби беморларга диабет ҳақида тўғри маълумот беради. Бу беморни ўз саломатлигини асраш, даволовчи шифокор тавсияларига амал қилишда масъулият ва фаолликни оширишга ундайди»

, - деди Алихан Смаилов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар