Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 3 °С
Алматы: 8 °С

Қозоғистоннинг Тожикистонга ёрдам кўрсатиш масалаларини икки мамлакат вазирлари муҳокама қилдилар

26 Июль 08:12

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон ва Тожикистон Мудофаа вазирлари телефон орқали суҳбатлашди, деб хабар беради Kazinform Мудофаа вазирлигига асосланиб.

Телефон орқали суҳбат чоғида Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазири Нурлан Ермекбаев ва Тожикистон Республикаси Мудофаа вазири Шерали Мирзо тожик-афғон чегарасидаги вазият ва Қозоғистоннинг таҳдидларга қарши туриш учун Тожикистонга ёрдам кўрсатиш масалаларини муҳокама қилдилар.

Мудофаа вазирлари Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Мудофаа вазирларининг Душанбеда бўлиб ўтадиган йиғилиши билан боғлиқ масалаларга ҳам тўхталиб ўтдилар.
Новости по теме