Валюталар курси:
    usd/kzt 435.1 eur/kzt 493.27

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 68.63
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -12 °С
Алматы: 1 °С

Қозоғистоннинг «Томирис» фильми Минск кинофестивалида намойиш этилади

21 Ноябрь 13:01

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг «Томирис» фильми 27- «Лістапад» кинофестивалида намойиш этилади, деб хабар беради Kazinform.

Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» киностудиясидан маълум қилишларича, бугун Минск халқаро кинофестивалининг очилиш маросими бўлиб ўтади.

«Лістапад» - Беларусьдаги энг йирик кинофестиваллардан бири. Бу йил фестивал 26 ноябрга қадар давом этади.

«Лістапад» фестивалининг танлов дастури тўрт қисмдан иборат: бадиий фильмлар, ҳужжатли фильмлар, миллий танлов ва «Лістападзік» болалар ва ўсмирлар фильмлари танлови.

Эслатиб ўтамиз, Туркия телеканали «Томирис» фильми асосида сериал суратга олиши ҳақида хабар берган эдик.

Қозоғистон ва Туркия ҳамкорликда «Қазақфильм» ва «Сатайфильм» киностудияси ҳамкорлигида суратга олинган Ақан Сатаевнинг «Томирис» фильми асосида тарихий сериал суратга олади.

Лойиҳани Туркиянинг етакчи телеканали ТRТ амалга оширади.

Новости по теме