Қозоғистоннинг тиббий асбоб-ускуналарни синовдан ўтказиш натижалари ЕОИИ ҳудудида амал қилади

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг синов лабораторияси Евроосиё иқтисодий иттифоқи реестрига киритилди, дея хабар беради Кazinform Қозоғистон стандартлаштириш ва метрология институти матбуот хизматига таяниб.

«Қозоғистонда тиббий асбоб-ускуналарни синовдан ўтказиш натижалари энди Евроосиё иттифоқи ҳудудида амал қилади. Бу маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ва импортчиларнинг вақтини тежайди ва молиявий харажатларни камайтиради.

Маҳаллий тиббиёт маҳсулотларини ишлаб чиқарувчиларни ҳимоя қилиш ва мамлакат ичида синовларни ўтказиш мақсадида «ҚазСтандарт» ўз лабораториясини ваколатли ташкилотларнинг ягона реестрига Божхона иттифоқининг тиббий буюмлари бўйича тадқиқотлар (синовлар) ўтказиш ҳуқуқи билан киритди.

Эслатиб ўтамиз, ЕОИИ доирасида тиббий маҳсулотлар (тиббий буюмлар ва тиббий техника) муомаласининг ягона тамойиллари ва қоидалари тўғрисидаги келишув 2026 йил 1январдан кучга киради», — дейилади матбуот хабарида.


Сўнгги хабарлар