Қозоғистоннинг тайёр маҳсулотлари ташқи бозорларда талабга эга

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг тайёр маҳсулотлари ташқи бозорларда талабга эга. Бу ҳақда ҚР Бош вазири Асқар Мамин Сенат ялпи мажлисида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Жорий йилнинг 10 ойида мамлакатимиз иқтисодиёти 3,5 фоизга ўсди. Хусусан, ишлаб чиқаришнинг асосий драйверлари 5,3 фоизга, қурилиш 7,6 фоизга ўсди. Хорижий инвестициялар 30,4 фоизга ошди. Тоғ-кон саноатини ҳисобга олмаганда, асосий капиталга инвестициялар ҳажми 14 фоизга ошди. Ўтган йили ишлаб чиқариш саноати 4 фоизга ўсди. Қурилиш саноати 11,6 фоизга ошди. Яъни, ўтган йили ушбу соҳаларда юқори ўсиш кузатилди», - деди Бош вазир сенаторлар саволига жавобан.

Унинг фикрича, реал сектор миллий иқтисодиёт барқарорлиги ва рақобатбардошлиги омилига айланди.

«Жорий йилда қайта ишланган маҳсулотлар экспорти 25,5 фоизга ошди. Демак, маҳсулотларимиз ташқи бозорда ҳам харидоргир. Умуман олганда, жорий йилда экспорт 20 фоизга ошди. Шунинг учун барча ижобий динамика, тикланиш динамикаси аниқ кўринади. Иқтисодиётнинг тикланиш суръатлари барча халқаро молия институтлари томонидан эътироф этилган. Ўтган йили ҳеч бир рейтинг агентлиги бизнинг кредит рейтингимизни пасайтирмаган. Аксинча, айрим кўрсаткичларда ўсиш кузатилди. Кечагина мен Халқаро валюта жамғармаси миссияси билан учрашдим. Улар бу йил бизнинг ўсиш 3,8% бўлишини тахмин қилмоқдалар. Умуман олганда, бошқа халқаро молия институтларининг прогнози 3,8-4 фоизни ташкил этади. Келгуси йилда иқтисодий ўсиш 4,5 фоизга етиши кутилмоқда», - деди Асқар Мамин.


Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар