Қозоғистоннинг тўртта вилоятида бўронли об-ҳаво кутилмоқда

None
ASTANA. Кazinform - 6 октябр куни Қозоғистоннинг тўртта вилоятида кучли шамол, чанг бўрони ва аёз кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform «Қазидромет» РДКга таяниб.

Ғарбий Қозоғистон вилоятида жануби-шарқдан эсаётган шамол шимоли-ғарбга ўтиши, шимолий ва шарқий йўналишлардан 15-20 м/с тезликда эсиши кутилмоқда.

Туркистон вилоятининг шимоли ва ғарбида чанг бўрони кутилмоқда. Вилоятнинг шимолий, ғарбий, тоғли туманларида шарқдан 15-20 м/с тезликда, тоғ довонларида 23 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси вилоят шимолида тупроқ юзасида 2 даража совуқ сақланиб қолади. Туркистонда кундузи чанг бўрони кутилмоқда. Шарқдан эсаётган шамол кундузи 15-20 м/с тезликда эсади.

6 октябр куни кундузи Ақтўбе вилояти шимолида жануби-шарқдан, шарқдан 18 м/с тезликда шамол эсади.

6 октябр куни кундузи Қизилўрда вилояти марказида чанг бўрони, шарқдан 15-20 м/с тезликда шамол эсиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар