Қозоғистоннинг тўртта вилоятида 20 август куни совуқ бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Мамлакатнинг тўртта вилоятида совуқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

20 август куни Ақтўбе вилоятининг шарқ, жануб, шимоли-шарқдан шамол эсади, шамолнинг тезлиги 15 м/с ни ташкил қилади. Вилоят шимолида кечаси тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

Шарқий Қозоғистон вилоятининг тоғли ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор ёғиши) кутилмоқда. Кечаси вилоятнинг шимоли-шарқи, шарқида тупроқ юзасида 2 даража совуқ бўлиши кутилмоқда.

20 августдан 21 августга ўтар кечаси Қарағанди вилоятининг шимолий ярмида тупроқ юзасида 2 даража совуқ сақланиб қолади.

Кечаси Павлодар вилоятининг шимоли ва ғарбида туман тушиши кутилмоқда, вилоят жанубида тупроқ юзасида 1 даража совуқ бўлади.

Сўнгги хабарлар