Қозоғистоннинг Швейцария, Австрия ва Сингапурдаги элчилари тайинланди

None
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти ташқи сиёсат департаментида бир қатор ўзгаришларни амалга оширди, дея хабар беради Kazinform Ақордага таяниб.

- Алибек Асетули Бақаев Қозоғистон Республикасининг Австрия Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Қозоғистон Республикасининг Вена шаҳридаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Швейцария Конфедерациясидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси, Қозоғистон Республикасининг Лихтенштейн Князлигида, Ватикан давлатидаги, Қуддус, Родос ва Мальтадаги Суверен Ҳарбий Госпиталлар ордени бўйича Фавқулодда ва Мухтор элчиси лавозимидан озод этилди;

- Қайрат Асаниазули Саржанов Қозоғистон Республикасининг Швейцария Конфедерациясидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди;

- Асқар Сейдахметули Қуттиқадам Қозоғистон Республикасининг Сингапур Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди.

Сўнгги хабарлар