Қозоғистоннинг «Шимбулақ» тоғ-чанғи курорти Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

None
ALMATY. Кazinform – «Шимбулақ» тоғ-чанғи курорти «Дунёдаги энг баланд тунги тоғ-чанғи йўли» номинацияси бўйича Гиннеснинг рекордлар китобига расман кирди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Гиннеснинг Рекордлар китоби идораси судьяси Шеид Субаши-Гемиджи «Шимбулақ»да бўлганидан хурсанд эканлигини айтиб, жаҳон рекордини тасдиқловчи сертификатни тоғ-чанғи курорти бош директори Ринат Абдраҳмановга топширди.

photo

photo

Сертификатни топшириш ва рекорд натижани расмийлаштириш маросими денгиз сатҳидан 3200 метр баландликдаги «Талғар асуы»(Талғар довони) станциясида бўлиб ўтди.

«Шимбулақ» тоғ-чанғи курорти дунёнинг энг баланд тунги чанғи йўлаги сифатида Гиннес рекорлари китобига расман кирганини маълум қилишдан мамнунман. Бу жаҳондаги янги рекорддир», - деди Шейда Субаши-Гемиджи.

photo

Ўз навбатида Ринат Абдраҳманов бу мамлакат учун муҳим воқеа эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, 5 йил аввал тунги чанғи йўналишини очиш унинг орзуси бўлган, бугун эса орзуси ушалган. Иштирокчиларни орзуларига ишонишга ва олдинга интилишга чақирди.

photo

Тадбирда Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов, Алмати шаҳар ҳокими ўринбосари Арман Қириқбаев иштирок этди.

«Бугун тарихий кун. «Шимбулақ» тоғ-чанғи курортимиз Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Бу бутун мамлакат учун катта ютуқ. Албатта, салоҳиятимиз катта, «Шимбулақ» мамлакатимизда туризмни ривожлантиришнинг асосий масканларидан биридир. Умуман олганда, ҳозирда Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг аралашуви билан аниқ чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимизда туризм соҳасини келгуси етти йилда ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди. Маҳаллий ижроия органлари, ҳамкорлар, бизнес ҳамжамият билан биргаликда инфратузилма ва туризмни ривожлантирамиз», — деди Асхат Оралов.

photo

Эслатиб ўтамиз, денгиз сатҳидан 3200 метр баландликда тунги чанғи спорти 2021 йил ноябр ойида иш бошланган. Бу вақт ичида юз минглаб одамлар тун давомида энг баланд нуқтадан тушишга муваффақ бўлишди.

Тоғ-чанғи курорти матбуот хизматининг маълум қилишича, 2021-2022 йиллар мавсумида тунги чанғи спорти учун 50 346 нафар сайёҳ келган, бу жорий мавсумга нисбатан 10 фоизга кўп, яъни 55 486 нафар сайёҳ келган.

Бундан ташқари, 2021-2022 йиллар мавсумида кунига 12 520 киши келган бўлса, жорий мавсумда 1 миллиондан ортиқ киши дам олиш масканига ташриф буюрган.

photo

Муаллиф: Думан Арғингелди


Сўнгги хабарлар