Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини рўйхатдан ўтказиш жараёни қайси босқичда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг QazVac вакцинасини Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан рўйхатдан ўтказиш жараёни қай босқичдалигини маълум қилди ҚР Соғлиқни сақлаш вазири Aлексей Цой, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Ҳа, албатта, жараён давом этмоқда. Мен яқинда Женевада бўлдим, биз ЖССТ Бош директори билан яна гаплашдик. Улар ЖССТ томонидан тўлиқ ёрдам бўлишини айтишади. Иш аллақачон олиб борилмоқда. Бу масала билан Қозоғистонда жойлашган ҳудудий бўлимимиз ҳам шуғулланади. Яъни, ҳужжатларни топшириш тартиби давом этмоқда», — деди Aлексей Цой.

Унинг сўзларига кўра, ҳозир мутахассислар қандай қўшимча ҳужжатлар тақдим этиш кераклигини аниқламоқда.


Сўнгги хабарлар