Қозоғистоннинг QazCovid-in вакцинаси тақдим этилди

QORDAI. Kazinform – Қордай туманидаги Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти базасида қозоғистоннинг QazCovid-in вакцинаси тақдим этилди, деб хабар беради Kazinform Baq.kzга асосланиб.
«QazCovid-in вакцинанинг қутида 10 та флакон бор. Ҳар бир флаконда 0,5 мл ёки 10 томчи доза мавжуд. Вакцинани музлатгичда 2 дан 8 даражагача бўлган ҳароратда сақлаш мумкин. Уни музлатиш мумкин эмас», - деди Қозоғистон вакцинасини ишлаб чиқарувчилардан бири Леспек Қутимбетов.
Унинг таъкидлашича, вакцина иммунитет тизимини 7 ойгача ҳимоя қилади.
«QazCovid-in – коронавирусга қарши 5 та вакцинадан бири. Вакцинани ишлаб чиқариш технологияси бошқача. Бир вақтнинг ўзида бир нечта вакциналар тайёрлашни бошладик. Бу улардан бири», - деди у.
Вакцинанинг инактив бўлиши энг ишончли ҳисобланади, чунки бу мутлақо зарарсиз тури деб айтиш мумкин.
Аслида, бу – ўнлаб йиллар давомида синовдан ўтган вакциналарни тайёрлашнинг анъанавий усули.
«Аммо вектор ва суббирлик – бу янги авлод вакциналари. Аслида, улардан фақат бир нечтаси кенг қўлланилади. Фарқи шундаки, вируснинг фақат маълум бир қисми бошқа объектга узатилади. Шунинг учун бундай вакциналар ёрдамида иммунитетни шакллантириш қийинроқ», - деди Л.Қутимбетов.
Қозоғистон вакцинасининг илмий номи - QazCovid-in, тижорат номи - QazVac.
- Янги қарор: Кинотеатрлар, зиёфат заллари ва овқатланиш корхоналари қайта очилади
- Коронавирус: 8 та ҳудуд «қизил» зонада қолмоқда
- Қозоғистонда йилига 11,8 миллион қуш эмланади
- Пневмония: 130 киши касал бўлиб, 101 бемор соғайиб чиқди
-
Қозоғистонда ўтган бир кунда 2229 кишида коронавирус аниқланди
-
Ўзбекистонда икки ҳафта ичида 200 мингдан ортиқ одам COVID-19га қарши эмланди