Қозоғистоннинг олтин заҳираларининг 36 фоизи мамлакат шарқида

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон олтин заҳираларининг 36 фоизи Шарқий Қозоғистон вилоятида тўпланган. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги геология қўмитаси раиси Талғат Сатиев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Жами 103 компонент бўйича минерал ресурслар инвентаризацияси амалга оширилди. Шундан 7 та компонент углеводородлар, 61 таси қаттиқ фойдали қазилмалар, 32 таси кенг тарқалган фойдали қазилмалар ва 3 таси ер ости сувларидир», - дейди Талғат Сатиев.

Қозоғистон учун қаттиқ фойдали қазилмалар орасида олтин, мис, қўрғошин ва рух компонентларнинг ўрни алоҳида.

«Олтин конларининг асосий заҳиралари Шарқий Қозоғистон вилоятида – 36%, Ақмола вилоятида - 21%, Қарағанди вилоятида - 11% тўпланган. Мис заҳираларининг 82%и мамлакатнинг шарқий ва марказий ҳудудларида жамланган. Қўрғошин-рух конларининг 41 фоизи марказий Қозоғистонда, 33 фоизи Шарқий Қозоғистонда ва 21 фоизи жанубий Қозоғистонда», - деди қўмита раиси.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар