+7 (701) 759 90 19
USD 425.48 EUR 494.2
RUB 6.14 CNY 66.67
Янгиликлар

Қозоғистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 3,1 фоизга ўсди

9 Июнь 11:50
Баҳам кўринг:
Қозоғистоннинг олтин-валюта захиралари бир ойда 3,1 фоизга ўсди

NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий банк раиси Ерболат Досаев Қозоғистоннинг олтин-валюта захиралари май ойида 3,1 фоизга ўсганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар

«Май ойида Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари 3,1 фоизга ёки 950 миллион АҚШ долларига ошиб, 31,5 миллиард АҚШ долларига этди. Олтин Миллий фондга 250 миллион долларга сотилгани ва олтин нархи 1717 доллардан 1726 долларгача кўтарилганлиги сабабли олтин портфели 137 миллион долларга камайди», - деди Ерболат Досаев Ҳукумат йиғилишида.

Шу билан бирга, май ойида Миллий жамғарманинг активлари аввалги ойга нисбатан сезиларли даражада ўзгармади ва 58,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Май ойида Миллий жамғарма томонидан республика бюджетига кафолатланган трансферт сифатида 650 миллиард танга, тахминан 1,6 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратилди.

«2020 йил май ойида Миллий фонддан кафолатланган трансфертлар ажратиш учун 1,1 миллиард АҚШ долларига тенг валюта сотилди. Май ойида фонд бозорининг қисман тикланиши натижасида валюта тушуми 384 миллион долларни ва инвестиция даромади 670 миллион долларни ташкил қилди. Халқаро захиралар охирги бир ой ичида 1 фоизга ўсди ва 90 миллиард АҚШ долларини ташкил этди», - деди у.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив