Қозоғистоннинг олтин-валюта захиралари 2,4 миллиард долларга кўпайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг олтин-валюта захиралари 2,4 миллиард долларга кўпайди. Бу ҳақда ҚР Миллий банкининг раиси Ерболат Досаев Ҳукумат мажлисида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Дастлабки маълумотларга кўра, жорий йилнинг июль ойи якунларига кўра, халқаро захираларнинг умумий ҳажми 3,2 фоизга ўсиб, 93,5 миллиард АҚШ долларини ташкил қилди. Июль ойида Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари, биринчи навбатда, олтин нархининг кўтарилиши ҳисобига 35,3 миллиард АҚШ долларгача - 7,3 фоизга ёки 2,4 миллиард долларга ошди», - деди МБ раиси.

Унинг айтишича, жорий йилнинг июль ойида Миллий жамғарманинг активлари 58,2 миллиард АҚШ долларини ташкил этди, бу бир ой ичида 1,6 миллиард АҚШ доллари миқдоридаги инвестиция даромадлари ҳисобига 0,5 миллиард АҚШ долларига (+ 0,9%) кўпайди. Шу билан бирга, кафолатланган трансферни тақсимлаш учун Миллий жамғарма активлари 1,1 миллиард долларга айлантирилди.

Руслан Ғаббасов
Сўнгги хабарлар