+7 (701) 759 90 19
USD 425.3 EUR 501.05
RUB 5.85 CNY 65.88
Янгиликлар

Қозоғистоннинг «Олтин Емел» табиий паркида замонавий ташриф маркази барпо этилади

26 Июль 10:51
Баҳам кўринг:
Қозоғистоннинг «Олтин Емел» табиий паркида замонавий ташриф маркази барпо этилади

NUR-SULTAN. Kazinform - «Олтин Емел» давлат миллий табиат паркида замонавий ташриф маркази очилади, деб хабар беради Kazinform Қозоғистон Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлигига таяниб.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистон Президенти Экология вазирини қабул қилди Қозоғистонга бир кунда 37 та халқаро авиарейс келди Европа Иттифоқи олти давлатни ташриф буюришга рухсат берилган давлатлар рўйхатидан чиқариб ташлади

Объект қурилиши ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиевнинг инвесторлар билан учрашувида муҳокама қилинди.

Шунингдек, парк ҳудудида глэмпинглар, кемпинглар, ўйин майдончалари, дам олиш жойлари ва тўхташ жойлари барпо этилади. Экотуризмни ривожлантириш концепциясига мувофиқ, миллий паркда хавфсиз туристик маршрутлар ва йўлларни ривожлантириш, туристик объектларни капитал қурилишларсиз жойлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Мағзум Мирзағалиев, шунингдек, Айғайқумдан 1,5 км узоқликда жойлашган Ш.Уалиханов булоғига ташриф буюрди. Булоққа буюк қозоқ олими, этнограф ва тадқиқотчи Шоқан Уалиханов номи берилган.

Ташриф якунида ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги вакиллари Иле-Алатау ДМТПдаги «Аюсай» ташриф марказига ташриф буюришди. Ушбу иншоот экотуризмни ривожлантириш лойиҳаси доирасида «Туранга Групп» МЧЖ томонидан қурилган. Энди бу ерда глэмпинглар ва кемпинглар сони кўпаймоқда. Вазир экологик фаоллар, кўнгиллилар билан ҳам учрашди ва соҳани ривожлантириш билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йилда Иле-Алатау ДМТП ва компания умумий майдони 35 гектар бўлган парк майдонларидан узоқ муддатли фойдаланиш тўғрисида шартнома имзолашди, 4 йил ичида лойиҳага 12 миллиард тенге миқдорида сармоя киритиш режалаштирилган. 7 та ташриф маркази, 155 км пиёдалар йўлаги, 2 та кемпинг, этно-овул, карвонсарой ва 10 та глэмпинг қурилади.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив