Қозоғистоннинг олти вилоятида туғилиш даражаси юқори

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг 6 вилоятида туғилиш даражаси юқори. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига асосланиб хабар беради.

2020 йил январь-декабрь ойларининг дастлабки маълумотларига кўра, Қозоғистонда 425,6 минг туғилиш қайд этилган, бу 2019 йилнинг мос даврига нисбатан 22,6 минг кишига ёки 5,6 фоизга кўп ва 1987 йил билан солиштирганда 8,5 минг кишига ёки 2 фоизга кўпдир. (Олдинги туғилиш сони бўйича рекорд 417,1 минг кишини ташкил этган).

2020 йилнинг шу даврида шаҳарларда туғилганлар сони 248,7 минг кишини ёки 58,4 фоизни, овулларда 176,9 минг кишини ёки 41,6 фоизни ташкил этди.

Туғилишларнинг ярмидан кўпи Қозоғистоннинг 6 ҳудида қайд этилган: Туркистон (14,4%), Алмати вилояти (12,7%), Алмати (8,3%), Чимкент (7,4%), Нур-Султан (7%) шаҳарларида ва Жамбил вилоятида (6,9%) қайд этилган. 1000 кишига туғилиш сонини акс эттирадиган туғилишнинг умумий коэффициенти, 2020 йил январь-декабрь ойларида 1000 кишига 22,40 туғилишни ташкил этди.


Сўнгги хабарлар