Қозоғистоннинг нефт-газ секторига жами қанча инвестициялар жалб этилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 4 мингдан ортиқ конлар фойдаланишга топширилган, улар давлатга даромад келтирмоқда ва аҳоли бандлигини таъминламоқда, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу ҳолат мамлакатга инвестицияларнинг кириб келишига олиб келди. 1996 йилдан бери Қозоғистонга жалб қилинган салкам 73 триллион тенгенинг 70 фоиздан ортиғи, яъни 52,2 триллион тенге нефт-газ соҳасига, 27 фоизи, яъни 19,5 триллион тенге тоғ-кон саноатига йўналтирилди. Энг катта инвестициялар нефт, полиметал, мис, олтин, темир, уран, кўмир каби фойдали қазилмаларнинг устувор турларига йўналтирилган. Геология-разведка ишларига йўналтирилган маблағлар улуши қарийб 4 триллион тенгени ташкил этади», — деди Қозоғистон Республикаси Экология, геология ва табиий ресурслар вазирлиги Геология қўмитаси раиси Талғат Сатиев.

Унинг айтишича, мамлакатда балансдаги нефт захиралари 4,4 млрд тоннани ташкил қилади. 2,1 триллион куб метр газ ва 416,2 миллион тонна конденсат захиралари бор. Унинг катта қисми - тахминан 75%и Атирау вилоятида тўпланган. Қолган 11% эса Манғистау вилояти ҳудудида. Углеводород заҳираларининг 68 фоизи учта йирик Тенгиз, Қашаған ва Қарашиғанақ конларига тегишли.

Муаллиф: Анеля Қасимова

Сўнгги хабарлар