Қозоғистоннинг космосдан олинган фотосуратлари нашр этилди
18 Январь 13:38

Қозоғистоннинг космосдан олинган фотосуратлари нашр этилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Халқаро космик станция Қозоғистон ҳудудининг сунъий йўлдошдан олинган суратларини эълон қилди, деб ёзади Kazinform космик станциянинг Instagram расмий саҳифасига таяниб.

«Қозоғистон ҳудудидан 264 милдан кўпроқ баландликда айланиб ўтаётган Халқаро космик станциядан олинган сурат», - дейилади фотосурат таърифида.

Шуни таъкидлаш керакки, Халқаро космик станция (ХКС) - бу кўп мақсадли космик тадқиқотлар мажмуаси сифатида ишлатиладиган орбитал станция бўлиб, 1998 йилдан бери фойдаланилмоқда. У Россия, АҚШ, Япония, Канада, Белгия, Германия, Дания, Испания, Италия, Нидерландия, Норвегия, Франция, Швейцария ва Швеция иштирокидаги қўшма халқаро лойиҳадир.






Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив