+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистоннинг коронавирус вакцинаси муваффақиятли синовдан ўтказилмоқда

30 Июль 16:54
Баҳам кўринг:
Қозоғистоннинг коронавирус вакцинаси муваффақиятли синовдан ўтказилмоқда

NUR-SULTAN. Kazinform – Коронавирус инфекцияси пандемияси туфайли кўплаб мамлакатларда COVID-19 инфекциясига қарши вакциналар ишлаб чиқила бошланди. ҚР Таълим ва фан вазирлиги Фан қўмитасининг Биологик хавфсизлик илмий-тадқиқот институти Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти билан ҳамкорликда март ойининг ўрталарида вакцина тайёрлашга киришди, дея хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда деярли 2,2 млн одам коронавирусга қарши вакцина билан бепул эмланади Қозоғистоннинг COVID-19га қарши вакцинасини 200 киши ихтиёрий равишда ўзида синаб кўради Ўзбекистон ҳукумати COVID-19 вакцинасини олиш имкониятларини кўриб чиқмоқда

COVID-19 инфекциясини юқтирган биринчи беморлар фақат март ойининг ўрталарида аниқланганлиги сабабли, Қозоғистон олимлари патологик материални фақат 23 мартда олишди.

Қисқа вақт ичида олиб борилган илмий изланишлар натижасида 9 май куни Тадқиқот институти олимлари биринчи вакцина ишлаб чиқди. 15 май куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) уни веб-сайтида клиникадан олдинги синовларга номзод вакцина сифатида рўйхатдан ўтказди.

ЖССТ томонидан рўйхатга олинган куни, лаборатория ҳайвонларида вакцинани клиникадан олдин синовлари бошланди ва у ушбу синовлардан муваффақиятли ўтмоқда. Вакцинанинг клиник синовлари клиникгача бўлган тадқиқотлар тугаганидан кўп ўтмай бошланади.

Қозоқ олимлари томонидан ишлаб чиқилган коронавирус инфектсиясига қарши номзод вакцина кузда клиник синовдан ўтказилади.

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Қозоғистонда коронавирус вакцинаси 65 ёшдан ошган, хавфли бўлган юрак-қон томир касалликлари, диабет ва ўпка сурункали касаллиги билан оғриган одамларга ва соғлиқни сақлаш ходимларига берилади. Эмланадиган одамларнинг тахминий сони 2 347 000 атрофида бўлиши кутилмоқда.

Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив