Қозоғистоннинг қайси вилоятида болалар кўп

Фото:
ASTANA. Kazinform – Бугунги кунда Қозоғистонда 16 ёшгача бўлган 6 162 минг бола бор, уларнинг 51,4 фоизи ўғил болалар, 48,6 фоизи қизлар, дея хабар беради Kazinform ҚР Миллий статистика бюросининг Telegram каналига таяниб.

ҚР Статистика бюросининг маълумотларига кўра, бугунги кунда шаҳарларда 3 миллион 664 минг, қишлоқ жойларда 2 миллион 497 минг бола бор.

Ҳудудлар бўйича энг кўп болалар Туркистон вилоятида – 836 минг нафар, иккинчи ўринда Алмати шаҳрида (592) ва Алмати вилоятида (498) яшайди.


Сўнгги хабарлар