Қозоғистоннинг қайси ҳудудларида сувни тежаш технологияларидан кўпроқ фойдаланилади

None
Очиқ манбалардан олинган фотосурат
ASTANA. Kazinform - Вилоят ҳокимликларининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилда 1,5 миллион гектар суғориладиган ерларга ишлов бериш режалаштирилган. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Вилоят ҳокимликларининг дастлабки маълумотларига кўра, жорий йилда 1,5 миллион гектар суғориладиган ерларда шудгорлаш режалаштирилган бўлса, якуний майдонлар экиш ишлари тугаллангандан кейин аниқланади», – дейди Ербол Қарашўкеев.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1 миллион 126 минг гектар ёки 75 фоиз ер жўяк усулида, 95,2 минг гектар шолизорлар сув бостириш йўли билан суғорилади, 278,6 минг гектарда ёки 13,3 фоизида замонавий томчилатиб ёки пуркаш суғориш усулларидан фойдаланиляпти.

«Павлодар (25 фоиз), Жамбил (18 фоиз), Туркистон (11 фоиз), Қарағанди (8,5 фоиз), Ақмола (7 фоиз), Ақтўбе (6,7 фоиз), Алмати (6,5 фоиз) вилоятларини алоҳида қайд этиш лозим. Бу ерда сувни тежовчи технологиялардан фойдаланишнинг юқори фоизи кузатиляпти», - дея қўшимча қилди вазир.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар