Қозоғистоннинг кўп қисмида ёмғирсиз об-ҳаво кутилмоқда

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикасининг ғарбий, шимолий, жанубий ва жануби-шарқидаги тоғли ҳудудларида атмосфера фронтал қисмларининг ўтиши билан ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши кутилмоқда, республиканинг қолган ҳудудларида эса ёмғирсиз очиқ ҳаво сақланиб қолади. Республикада кучли шамол эсади, ғарб ва жанубда – чанг бўрони давом этади, дея хабар беради Kazinform «Қазгидромет»га таяниб.

Астанада - бироз булутли, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол шимоли-шарқдан 9-14 м/с тезликда эсади, кундузи 15-20 м/с гача этади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12 даражагача, кундузи 20-22 даражагача илиқ бўлади.

Алматида – бироз булутли, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол 0-5 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 10-12 даражагача, кундузи 23-25 ​​даражагача илиқ бўлади.

Чимкентда – бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 8-13 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати кечаси 11-13 даражагача, кундузи 27-29 даражагача илиқ бўлади.


Сўнгги хабарлар