Қозоғистоннинг кўп қисмида ҳаво қуруқ ва қуёшли бўлади

None
ASTANA. Кazinform - Ҳиндистон ёзи ҳали ҳам Қозоғистон халқини хурсанд қилади. Яқин уч кун ичида ҳаво ҳарорати кундузи деярли бутун Қозоғистон бўйлаб 20-34 даража иссиқ бўлади, дея хабар беради Кazinform Қазидрометга таяниб.

«Республиканинг ғарбий вилоятлари ҳамда жануби-шарқидаги тоғли, тоғолди туманлари бундан мустасно, республиканинг кўп қисмида қуруқ ва қуёшли об-ҳаво давом этади, бу ерда атмосферанинг фронтал қисмлари таъсирида қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши ва шамол кучайиши мумкин. Кечаси ҳаво ҳали ҳам салқин бўлса-да, кундузи ҳаво ҳарорати деярли бутун Қозоғистон бўйлаб 20-34 даражагача сақланиб қолади ва фақат мамлакат ғарбида иссиқликнинг бироз пасайиши кутилмоқда», — дея хабар беради синоптиклар.


Сўнгги хабарлар