ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбарининг фармони билан Қозоғистоннинг Испания, Жанубий Африка Республикаси ва Норвегиядаги элчилари тайинланди, деб хабар бермоқда Ақорда расмий сайти.
«Давлат раҳбарининг фармонлари билан:
Данат Ўмирбайули Мусаев Қозоғистон Республикасининг Испания Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимига тайинланди;
Еркин Қадирбекули Ахинжанов Қозоғистон Республикасининг Жанубий Африка Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Норвегия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди;
Адил Қапанули Турсинов Қозоғистон Республикасининг Норвегия Қироллигидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди», — дейилади хабарда.