Қозоғистоннинг иккита вилоятида блок-постлар қайта ўрнатилди

None
None
QOSTANAY. Kazinform – Қостанай вилоятида магистрал йўлларда блок-постлар қайта ўрнатилмоқда, деб хабар беради Kazinform.

Вилоят аҳолиси минтақанинг периметри бўйлаб ўрнатилган йўл тўсиқларининг фотосуратларини ижтимоий тармоқларга жойлаштирмоқда. Блок-постлар, полициянинг маълумотларига кўра, Қостанай-Рудний ва Қостанай-Аулиекўл автомобиль йўлларида ташкил этилган. Вилоят ҳокими матбуот хизматининг хабар беришича, бугун вилоят тезкор штаб йиғилиши бўлиб ўтади.

Шимолий Қозоғистон вилоятида ҳам блок-постлар ўрнатилмоқда. Вилоятда COVID-19 вирусини юқтирганлар сони ортиб бормоқда.

«Коронавирус инфекцияси ўчоқлари аниқланган жойларда йўл тўсиқлари ўрнатилди», - деди маҳаллий полиция хизмати бошлиғининг ўринбосари Александр Розбах.



Полиция ва Петропавл санитария хизмати вакиллари савдо уйлари, бозорлар ва бошқа объектларда карантин чораларига риоя этилишини мониторинг қилишмоқда.



Сўнгги хабарлар