Қозоғистоннинг икки вилоятида совуқ бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг икки вилоятида 28 май куни совуқ бўлиши кутилмоқда, дея хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

28 май куни кундузи Қостанай вилояти шимолида ва ғарбида момақалдироқ, дўл ёғиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоят ғарбида туман тушади. Шамол кундузи шимолдан жануби-ғарбдан, ғарбдан 15-20 м/с тезликда эсади. Кечаси вилоят ғарбида тупроқ юзасида икки даража совуқ бўлади.

Шимолий Қозоғистон вилояти ғарбида момақалдироқ бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб вилоятнинг шимоли-ғарбий қисмида туман тушади.

Кечаси шарқда жануби-ғарбдан шамол эсади, кундузи вилоятнинг шимоли-ғарбида эсаётган шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача етади. Кечаси вилоят ғарбида тупроқ юзасида икки даража совуқ бўлиши кутилмоқда.


Сўнгги хабарлар