ASTANА. Кazinform – Синоптиклар республиканинг икки вилоятида об-ҳаво бўйича огоҳлантириш эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.
«Қазгидромет» РДК хабарига кўра, 20 январ куни Қизилўрда вилоятида шимоли-шарқдан шамол эсади, унинг тезлиги вилоят марказида секундига 15-20 метрга етади.
Туркистон вилоятининг жанубида туман тушади. Шарқдан эсаётган шамол тоғли ҳудудларда 15-20 м/сгача етади.