Қозоғистоннинг Хитой ва Мўғулистондаги янги элчилари тайинланди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг икки давлатдаги янги элчилари тайинланди, дея хабар беради Kazinform Ақорда расмий сайтига асосланиб.

Президент фармонлари билан:

Ғабит Бейбитович Қойшибаев Қозоғистон Республикасининг Мўғулистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди, у Қозоғистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси вазифасидан озод этилди;

Шахрат Шакизатович Нуришев Қозоғистон Республикасининг Хитой Халқ Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланди.

Президент фармони билан Жалғас Жумаевич Адилбаев Қозоғистон Республикасининг Мўғулистондаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси лавозимидан озод этилди.

Шахрат Нуришев Қозоғистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди.


Сўнгги хабарлар