Қозоғистоннинг гуманитар юк ортилган самолёти Газиантепга қўнди

None
ASTANА. Кazinform – Қозоғистоннинг гуманитар юк ортилган самолёти Туркиянинг Газиантеп шаҳрига қўнди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

Гуманитар юк бугун тонгда Давлат раҳбарининг фармойиши билан Туркияга жўнатилди. Юкда ҳалокатли зилзиладан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш учун чодирлар, иситгичлар, иссиқ кийим ва бошқа зарур буюмлар бор. Гуманитар ёрдамнинг умумий ҳажми 55 тоннани ташкил этади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, ҳалокатли зилзиладан жабр кўрган Туркия Республикасига Ҳукумат томонидан 1 миллион доллар инсонпарварлик ёрдами сифатида ажратилди.

Қозоғистонликлар эса Туркиядаги вайронкор зилзила қурбонлари учун 3,6 миллион доллардан ортиқ маблағ йиғишди.

Бугун Қозоғистондан гуманитар юк ортилган самолёт Туркиянинг Газиантеп шаҳрига йўл олгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Марлан Жиембай


Сўнгги хабарлар