Қозоғистоннинг футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатига асосий саралаш босқичидаги рақибларини маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Футзал бўйича 2024 йилги жаҳон чемпионатининг асосий босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform Sports.kzга таяниб.

Қозоғистон терма жамоасининг 5-гуруҳдаги рақиблари Словения ва Черногория терма жамоалари бўлади.

Турнир регламентига кўра, 36 та жамоа ҳар бирида уч жамоадан иборат 12 та гуруҳга бўлинган бўлиб, улар ўзаро биттадан ўйинни уйда ва сафарда ўйнайди. 12 та гуруҳ ғолиблари ва энг яхши тўртта иккинчи ўринни эгаллаган иштирокчилар тўғридан-тўғри Элит-раундга йўл олади. Гуруҳларида иккинчи ўринни эгаллаган яна саккизта жамоа плей-офф босқичида иштирок этади.

Асосий тур ўйинлари қуйидаги саналарга белгиланган: 12 – 21 сентябр, 3 – 12 октябр, 6 – 9 ноябр ва 27 феврал – 8 март.

Сўнгги хабарлар