Қозоғистоннинг Эрондаги элчихонаси нормал режимда ишламоқда – ТИВ

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Теҳрондаги элчихонаси нормал режимда ишламоқда. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Бу фақат биргина ҳолат. Агар Теҳронда жойлашган элчихоналарга оммавий ҳужум бўлганида, вазият бошқача бўларди. Элчихона нормал режимда ишлаяпти», - деди Айбек Смадияров.

Унинг сўзларига кўра, бу вазиятдан жабрланган Қозоғистон фуқаролари ҳақида маълумот йўқ.

Эслатиб ўтамиз, 27 январ куни Озарбайжон Республикасининг Теҳрондаги элчихонасига қуролли ҳужум уюштирилган эди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар