Қозоғистоннинг Эрон, Хитой, Вьетнам ва Миср билан савдо айланмаси ортиб бормоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон корхоналари Эрон, Хитой, Вьетнам ва Миср билан товар айирбошлаш ҳажмини оширди. Бу ҳақда Қозоғистон шакар, озиқ-овқат ва қайта ишлаш саноати ассоциацияси президенти Айжан Науризғалиева маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бишкекда бўлиб ўтаётган биринчи Евроосиё иқтисодий форумида иштирок этган ассоциация раҳбари, аввало, сўнгги икки йил халқаро савдо учун оғир бўлганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, пандемия ва дунёдаги геосиёсий вазият Қозоғистоннинг ташқи савдо фаолиятига таъсир кўрсатди.

«Хитой томонидан чекловчи чоралар мамлакатимиз учун катта тўсиқ бўлди. 2020 йилдан бошлаб Қозоғистон Ҳукумати назорат-ўтказиш пунктлари фаолиятини яхшилаш бўйича Хитой билан мулоқот ўтказди. Ҳозирда кўплаб компаниялар қўшимча бозорларни Эрон, Хитой, Вьетнам ва Миср орқали кўриб чиқмоқда. Бу давлатлар Қозоғистонни ҳам экспорт имкониятларини ривожлантириш бўйича потенциал ҳамкор сифатида кўрмоқда. Охирги икки йил ичида бу давлатлар билан янги ва қуритилган мева-сабзавот, музлатилган ва совутилган гўшт ва озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича савдо айланмаси ўсди», - деди Айжан Науризғалиева Евроосиё иқтисодий форумида.

Шунингдек, ассоциацияси раҳбари, Қозоғистонда қанд лавлаги навларини туманлаштириш бўйича қозоғистонлик ва россиялик олимлар ҳамкорликда иш олиб бораётганини маълум қилди.

Маърузачининг сўзларига кўра, Россия Федерацияси билан иқтисодий алоқалар кенгайганига қарамай, ҳозирда етказиб бериш муддати узайтирилган.

Эслатиб ўтамиз, бугун Бишкекда биринчи Евроосиё иқтисодий форуми бўлиб ўтмоқда. Тадбирда Қозоғистондан бир гуруҳ делегациялар иштирок этмоқда.

Сўнгги хабарлар