Қозоғистоннинг ЕОИИдан чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди - Президент
15 Июнь 22:20

Қозоғистоннинг ЕОИИдан чиқиши ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди - Президент

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқидан чиқиши ҳақидаги миш-мишларга жавоб берди, дея хабар бермоқда Kazinform мухбири.

«Қозоғистон интеграция бирлашмаларидаги ўз фаолиятига содиқдир. Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи ва Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига нисбатан совуққонлиги ҳақидаги миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди. КХШТга келсак, мен Москвадаги нутқимда КХШТ Қозоғистонга чекланган контингентни жўнатиб, 30 йил ичида биринчи марта ўзини кўрсатди, дедим. Хусусан, бу контингент Россия томонидан эмас, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилоти томонидан юборилган»

, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев россиялик журналист Андрей Кондрашовга берган суҳбатида.

Шу муносабат билан Президент Россиядаги айрим шахслар вазиятни бузиб кўрсатаётганини, яъни Россия Қозоғистонни қутқариб қолди, энди Қозоғистон Россиядан қарздор, деб нотўғри талқин қилаётганини танқид қилди. Унинг айтишича, бундай миш-мишлар мутлақо нотўғри.

«Қозоғистон КХШТнинг фаол иштирокчиси. Аввалроқ ташкилот саммитларини ўтказиб, декларациялар имзолаган. Ташкилот ўз самарасини кўрсатди. Бошқа томондан, бу ҳолатга сиёсий асос бермаслик ва уни сафсатага айлантирмаслик керак»

, - деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив