Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айирбошлаш ҳажми 4,8 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йилнинг январ-май ойларида Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ мамлакатлари билан товар айланмаси 9 956,9 миллион долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан номинал кўрсаткичда 4,8 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Миллий статистика бюросига таяниб, Kazinform хабар берди.

Бюро маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январ-май ойларида маҳсулот экспорти 2 929,3 миллион АҚШ долларини (0,9 фоизга кам), импорт 7 027,6 миллион АҚШ долларини (7,3 фоизга кўп) ташкил этди. Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмида Россия Федерацияси катта улушни эгаллайди - 92,8%, Қирғизистон - 3,8%, Беларусь - 3,3% ва Арманистон - 0,1%.

Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ЕОИИ мамлакатлари билан экспортнинг энг катта ўсиши сунъий корунд (алюминий оксиди, алюминий гидроксид) позицияларида кузатилмоқда – ўсиш 3 баравар. Шу билан бирга, темир рудалари ва концентратлар, шу жумладан куйган пирит (53,4% га кам) камайиши кузатилмоқда.

Импортда энг катта ўсиш мис рудалари ва концентратлар бўйича қайд этилди - 17,6 баробар ўсиш. Шу билан бирга, енгил автомобиллар ва бошқа автомототранспорт воситаларида (53,7 фоизга кам) пасайиш кузатилмоқда.

Сўнгги хабарлар