Қозоғистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан савдо айланмаси 4,5 фоизга ошди

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг январ-август ойларида Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ мамлакатлари билан ўзаро савдоси 17 280,7 миллион АҚШ долларини ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан номинал қийматда 4,5 фоизга ўсди. Бу ҳақда Kazinform Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.

2022 йилнинг январ-август ойларида товар экспорти 5 496,5 млн. АҚШ долларини (8%га кўп), импорт - 11784,2 млн.АҚШ долларини (2,9%га кўп) ташкил этди.

Қозоғистон Республикасининг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмасининг умумий ҳажмининг Россия Федерациясига - 92,5 фоизи, Қирғизистон Республикасига - 4 фоизи, Беларусь Республикасига - 3,4 фоизи, Арманистон Республикасига - 0,1 фоизи тўғри келади.

ЕОИИ мамлакатлари билан экспорт бўйича ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кимёвий элементларнинг 2 баробарга ошгани кузатилмоқда. Шу билан бирга, темир рудалари ва концентратлар, шу жумладан калсинланган пирит (73,6% кам) камайган.


Сўнгги хабарлар