+7 (701) 759 90 19
USD 426.32 EUR 496.24
RUB 6.04 CNY 66.74
Янгиликлар

Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатларига экспорти 25 фоизга ўсди

18 Май 18:34
Баҳам кўринг:
Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатларига экспорти 25 фоизга ўсди

NUR-SULTAN. Kazinform – 2015 йилдан буён Қозоғистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқи давлатларига экспорти 25 фоизга ўсди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазири ўринбосари Жанель Кушукова айтиб ўтди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

«2015-2020 йилларда ЕОИИга аъзо давлатларга экспорт 25% га ёки 5,1дан 6,4 млрд долларгача ўсди. Шу жумладан, Россияга – 25%, Беларусга – 2 баравар, Қирғизстонга – 20%, Арманистонга – 6 баравар ўсиш мавжуд», - деди вазир ўринбосари Марказий коммуникациялар хизматида ўтган матбуот анжуманида.

Унинг таъкидлашича, экспорт товарларининг ассортименти ҳам ўзгарган ва кенгайтирилган.

«Мустақилликнинг дастлабки йилларида бизнинг экспортни анъанавий равишда хомашё товарлари ташкил қилган бўлса, айни пайтда экспортимизнинг 58 фоизини ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ташкил этади. ЕОИИ давлатларига эса, 2015-2020 йилларда хомашёга ётмайдиган товар экспорти 35 фоизга (2,8 дан 3,7 млрд АҚШ долларигача) ўсган. Масалан, 2020 йили Россиянинг савдо тармоқларига 2,3 млрд АҚШ долларига мева-сабзовотлар етказиб берилган. Биргина Россия бозорига ҳар йил сайин озиқ-овқат маҳсулотларини етказишни орттириш қуввати 100 млрд тенгедан ошади», - деди Ж. Кушукова.

Савдо вазирлигининг маълумотларига кўра, Қозоғистоннинг умумий экспортининг 10 фоизи ЕОИИга аъзо давлатларга юборилади.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив