Қозоғистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ўзаро савдо айланмаси 60 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистон ташқи савдосининг чорак қисми ЕОИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келди. Бу ҳақда Бишкекдаги форумда Қозоғистон Бош вазири ўринбосари – Савдо ва интеграция вазири Бахит Султанов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Интеграция жараёнларининг ривожланишига келсак, Қозоғистоннинг интеграция бирлашмасидаги иштироки натижаларини тавсифловчи бир нечта рақамларни келтираман. Қозоғистон ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси 60 фоизга ошди. Ўтган йил якунларига кўра, ўсиш 28 фоизни, учинчи давлатлар билан товар айирбошлаш ҳажми эса 25,4 фоизга етди. Қозоғистоннинг ЕОИИга аъзо давлатларга экспорти ҳозирда 35 фоизга, қайта ишланган маҳсулотлар ҳажми эса 64,3 фоизга ошди», — деди Бахит Султанов Евроосиё иқтисодий форумида.

Бош вазир ўринбосарининг сўзларига кўра, 2021 йилда Қозоғистон ташқи савдосининг чорак қисми ЕОИИ мамлакатлари ҳиссасига тўғри келади.

«Ушбу ва бошқа кўрсаткичлар Евроосиё иқтисодий иттифоқидаги иштирокимиз самарадорлигидан далолат беради. Шунинг учун биз унинг янада ривожланишидан манфаатдормиз. Иқтисодий ҳамкорликка келсак, менимча, ЕОИИ стратегияси интеграцияни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаб беради», — деди у.

Муаллиф: Али Ибраев

Сўнгги хабарлар