Қозоғистоннинг энг яхши озиқ-овқат маҳсулоти аниқланди

None
None
PETROPAVL. Kazinform – «Қозоғистоннинг энг яхши товари» танловида Шимолий Қозоғистон вилоятининг бирқанча корхонасининг маҳсулоти ғолиб бўлди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Вилоят Тадбиркорлар палатаси матбуот хизматининг хабар беришича, танловнинг республика босқичида «Казмясопродукт» МЧЖ «Энг яхши озиқ-овқат маҳсулотлари» номинациясида ғолиб бўлган. Колбасанинг 130дан зиёд турини ишлаб чиқарадиган корхона 2005 йилда қурилган. Унинг замонавий асбоб-ускуналар билан таъминланган цехларидан ҳар ойда 100 тонна маҳсулот истеъмолчиларга юборилмоқда.

«Колбасаларимизнинг сифати энг аввало хомашёга боғлиқдир. Уни маҳаллий чорвадорлардан сотиб оламиз. Бугунги ғалаба корхона жамоасининг меҳнати маҳсулидир», - деди «Казмясопродукт» МЧЖ директори Серик Илиясов.

Ҳозирда корхона 140 одамни доимий иш билан таъминлаган. Маҳсулотлари ички бозордан ташқари, Россияга ҳам экспорт қилинади. Кузда корхона маҳсулоти Москвада бўлиб ўтган «WorldFood Moscow» халқаро танловида учта олтин медальга эга бўлганди.

Шимолий Қозоғистон вилояти номидан иштирок этган 9та корхонанинг яна иккитаси ғолиб бўлди.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар