Қозоғистоннинг экспорт ҳажми 37,2 фоизга ошди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистон экспорти жорий йилнинг 5 ойида 37,2 фоизга ошиб, 34,2 млрд долларга етди. Бу ҳақда ҚР Савдо ва интеграция вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Вазирлик маълумотларига кўра, йил бошидан буён 6 та давлатга жўнатилган товарлар ҳажми ошган.

«Экспорт ҳажми Грузияга – 7 баробар (90,2 млн доллар), Канадага – 6,6 баробар (343,5 млн доллар), Марокашга – 5 баробар (124,1 млн доллар), Жанубий Кореяга – 4 баробар (1,7 млрд доллар), Японияга - 3,3 бараварга (418,9 млн доллар) ва Туркияга 2,1 баробарга (2,1 млрд доллар) кўп, деб хабар берди вазирлик матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Японияга от гўшти экспорт қилувчи маҳаллий корхоналар сони ортгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Алихан Асқар


Сўнгги хабарлар