Қозоғистоннинг Бош муфтийси сайланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бугун Нур-Султан шаҳрида бўлиб ўтган Қозоғистон мусулмонлари диний бошқармасининг навбатдан ташқари ІХ қурултойида Қозоғистоннинг Бош муфтийси сайланди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Йиғилишда Серикбай хожи Ораз ҚМДБ раиси, Бош муфтий лавозимига Науризбай хожи Тағанўғли номзодини таклиф қилди.

ҚМДБ матбуот хизматининг маълум қилишича, қурултойга йиғилган 300 делегат Серикбай хожи Ораз таклиф қилган номзодни бир овоздан маъқулладилар ва Науризбай хожи Тағанўғлини Бош муфтий этиб сайладилар.

«Науризбай хожи Тағанўғли менинг биринчи ўринбосарим сифатида кўплаб эзгу лойиҳаларни амалга оширди. Диний соҳада тажрибаси мўл. У Диний бошқарма ишини жонлантириб, янги ташаббуслар кўтариб чиқади деб ишонч билан айта оламан», – деди Серикбай хожи Ораз.

Қурултойда иштирок этган ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Даурен Абаев Серикбай хожи Оразнинг 2017-2020 йилларда амалга оширган ишларига ижобий баҳо бериб, ҚМДБ раиси, Бош муфтий Науризбай хожи Тағанўғлига янги фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Науризбай хожи Тағанўғли бунгача ҚМДБ раисининг биринчи ўринбосари, «Ҳазрат Султон» масжиди Бош имоми бўлиб келди.

У 1977 йил 13 мартда таваллуд топган.

Тошкентдаги «Имом ал-Бухорий» номидаги Ислам институтини, ҚМДБ ҳузуридаги Ислом институтини, Абай номидаги Алмати давлат университети магистратурасини, «Нур-Муборак» Миср ислом маданияти университетининг PhD докторантурасини тамомлаган. Миср Араб Республикасида малака оширган.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар