Қозоғистоннинг БМТга аъзо бўлганига 30 йил тўлди
23 Январь 12:46

Қозоғистоннинг БМТга аъзо бўлганига 30 йил тўлди

NUR-SULTAN. Кazinform- Бундан роппа-роса 30 йил аввал, 1992 йил 23 январда БМТ Хавфсизлик Кенгаши ўзининг 3034-сессиясида «Қозоғистон Республикасининг Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқди» ва Бош Ассамблеянинг «Қозоғистон Республикасини БМТ аъзолигига қабул қилиш»ни тақдим этган 732 (1992) резолюциясини бир овоздан маъқуллади.

Бу ҳақда ТИВ Telegram-канали да маълум қилинди.

Кенгаш раиси Хавфсизлик кенгаши аъзолари номидан қилган баёнотида бу қарорни «ҳақиқий тарихий воқеа» деб атади.

«Қозоғистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти фаолиятининг барча соҳаларига катта ҳисса қўшишига шубҳам йўқ», — деди у.

У шунингдек;

«Кенгаш аъзолари Қозоғистон тинчликпарвар, БМТ Низомидаги мажбуриятларни бажаришга қодир ва тайёр давлат бўлиб, Низом тамойилларида акс эттирилган мақсад ва вазифаларни амалга оширишга фаол ва конструктив ҳисса қўшишига ишонч билдиради«, - дея таъкидлади.


Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив