Валюталар курси:
    usd/kzt 478.01 eur/kzt 488.81

    rub/kzt 7.91 cny/kzt 70.76
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 1 °С
Алматы: 15 °С

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Уимблдоннинг иккинчи босқичига чиқди

29 Июнь 08:41

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг биринчи ва жаҳоннинг 23-ракеткаси Елена Рибакина Уимблдон турнирининг иккинчи босқичига йўл олди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи даврада дунё рейтингида 157-ўринни эгаллаб турган америкалик Коко Вандевеге билан учрашди.

Биринчи ўйин тай-брейкда ҳал бўлди, бунда Е.Рибакина яққол устунликни кўрсатди - 7:6 (7:2).

Иккинчи ўйинда, ҳисоб 5: 5 бўлганида, Елена брейкда муваффақли бўлди - 6:5. Кейин у ўз имкониятини қўлдан бой бермади - 7:5.

Бир соат 40 дақиқа давом этган баҳсда қозоғистонлик спортчи 11 эйс билан 1 брейк-пойнтдан фойдалана олди. Унинг рақиби 8 та эйс амалга оширди, аммо 9 та брейк-пойнтнинг бирортасини ҳам қўлга кирита олмади.

Е.Рибакина иккинчи босқичда дунёнинг 56-ракеткаси, 2019 йилги US Open ғолиби канадалик Бьянка Андрееску билан куч синашади. У 224-ўриндаги америкалик Эмина Бектошни осонлик билан мағлуб этди - 6:1, 6:3.

Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар